Ассалому алайкум! Мен дорихонага ишга киришим учун малака оширган бўлишим керак. Менда эса ҳали бу соҳада малака йўқ. Маълум бир вақт дорихонада иш ўрганишим учун у ерга шогирд сифатида бориб 3,4 ой пул беришим эвазига иш ўрганиш пора бўлмайдими? Текинга ҳеч ким иш ўргатмайди.
– Ва алайкум ассалом! Пул эвазига касб-ҳунар, иш ўргатиш жоиз, пора ҳисобланмайди. Имкон бўлса, холис ўргатадиган кишини топинг. Валлоҳу аълам!