Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж ибодати ҳақида

00:00 / 08.01.2012 | eski savollar | 2613
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 10-жузини о'қишим жараёнида менда бир савол пайдо бо'лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: Қарз олиб ёки уй жойини сотиб ёки миниб турган машинасини сотиб ҳаж қилган инсоннинг қилган ҳажининг ҳукми қандай ? Буни соърашимдан мақсад шундай ёъл ила ҳаж қилган инсонларнинг гувоҳи боълмоқдаман. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳаж бой одамга фарз. Қарз олиб ҳажга боришга ҳеч ким рухсат бермаган. Шунингдек, ўзига ва оиласига керак нарсани сотиб ҳажга бориш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Бу каби ишларни қилган одамлар нотўғри қилган бўладилар. Шу билан бирга ҳажлари ҳам мабурур ҳаж бўлмайди. Яъни, нуқсонли ҳаж бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat