Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорот

16:16 / 24.07.2023 | Tuxtasin | 368

Ассалому алайкум! Яна каффорот мавзусига кайтаман. Агар 60 кун рўза тутишга қодир бўлмаса 60 та мискинга тарс берилиши хақида ўқигандим телеграм каналлардан


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўзани каффороти қандай амалга оширилади?
Жавоб:
1. Бир қул озод қилиш;
2. Қулга имконияти бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш (бир кун қазоси алоҳида);
3. Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмиш кишини эрталаб ва кечқурун таомлантириш;

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ - رضى الله عنه - قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم-فَقَالَ هَلَكْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ « وَمَا أَهْلَكَكَ ». قَالَ وَقَعْتُ عَلَى امْرَأَتِى فِى رَمَضَانَ. قَالَ « هَلْ تَجِدُ مَا تُعْتِقُ رَقَبَةً ». قَالَ لاَ. قَالَ « فَهَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَصُومَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ». قَالَ لاَ. قَالَ « فَهَلْ تَجِدُ مَا تُطْعِمُ سِتِّينَ مِسْكِينًا ». قَالَ لاَ - قَالَ - ثُمَّ جَلَسَ فَأُتِىَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ. فَقَالَ « تَصَدَّقْ بِهَذَا ». قَالَ أَفْقَرَ مِنَّا فَمَا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَحْوَجُ إِلَيْهِ مِنَّا. فَضَحِكَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ ثُمَّ قَالَ « اذْهَبْ فَأَطْعِمْهُ أَهْلَكَ

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
“Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!” – деди.
“Сени нима ҳалок қилди?” – дедилар.
“Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим” – деди.
“Қул озод қилишга нарса топа оласанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
“Икки ой кетма-кет рўза тута олсанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
“Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):
“Мана буни садақа қилиб юбор” – дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у (Мадийна)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ” – деди.
Бас Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:
“Бор! Уни аҳлинга таом қилиб бер” – дедилар. Муслим ривояти
Савол: зиммасига каффорот лозим бўлган киши икки ой кетма-кет рўза тутмай, олтмишта мискинни таомлантирса ҳам бўлаверадими?
Жавоб: рўза тутишга қодир бўла туриб таомлантириш билан каффорот адо бўлмайди.

فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

Каффоротни адо қилишда аввало, бир қул озод қилиш даркор. Уни топа олмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиши лозим. Бунга қодир бўлмаса олтмишта мискинни таомлантиши керак. (Роддул Мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat