Ассалому алайкум! Рўзадор инсон рўзада оғиз бурунни эҳтиётлаб чайиши лозимлигини биламиз. Аммо савол шуки: гоҳ-гоҳида таҳорат олганда ғар-ғара қилмасдан чайганда ва бурунни ачишадиган қилмасдан чайганда ҳам димоққа сув кетгандек туюлади ва шубҳага борилади. Шундай ҳолатда сувни димоқдан ўтганлигида иккиланганда рўза очиладими? Ёки рўза очилганликни аниқ белгиси борми? Олдиндан ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.