ХУРМАТЛИ УСТОЗ!Намангандаги очган дуконингизда "ТАФСИРИ ХИЛОЛ"нинг нархини 100 000 сум дейишмокда. Уларнинг бу куйган нархларини узингиз куйиб берганмисиз ёки устига узлари хам куйишадими? Муковаси калин "Тафсири Хилол"ни эса 150 000 сум дейишмокда. "Хадис ва хаёт"нинг "Яхшилик ва ахлок" китобини 5700 сумга харид килдим. "Хадис ва хаёт" китоблари шундай нархларда сотилиши керакми ёки арзонрокми аслида? Мухтарам устоз! Намангандаги дуконингиздаги нархларни назорат килиб туришингизни илтимос килардим. Балким нархи шундайдир, яна билмадим, балки улар кимматрок сотишар. Биз мусулмонларга хам кулайрок, савобли иш булган буларди. Яна бир илтимосим "Рухий тарбия" китобидан хам жунатсангиз. - Мен Наманганда ҳам, бошқа ерда ҳам дўкон очганим йўқ ва очмоқчи ҳам эмасман. Бу ишнинг ўз одамлари бор. Шунингдек, китобларнинг баҳосини мен қўймайман. Бунинг ҳам ўз одамлари бор. Сиз айтган дўконда 100 минг сўм эканидан хабарим йўқ. Аммо бошқа ерларда ундан кўплигидан хабарим бор. Аввалроқ 400 000 бўлгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.«Ҳадис ва Ҳаёт»нинг нархини ҳам билмайман. Лекин савдогарларни доимо инсофга чақираман.