Ассалому алайкум! Қадрли устозлар Кифоя 2 жузда қўйларни закот чиқариш жадвалида 1тадан 39 тагача закот йўқ дебди. Менда табий савол туғилда уйда боқиладиган озгина бўлса ҳам сотса нисобга етадиган қўйлардан закот чиқариладику семиртириб сотиш учун боқилади. Китобдаги жадвални тушунмадим шуни изоҳлаб берсангиз?
– Ва алайкум ассалом! Тижорат ниятида олинган ҳайвонларни қиймати нисобга етадиган бўлса, закот вожиб бўлади. Агар етмаса, қўй йилнинг аксаро қисмида яйловда ўтлаб юрадиган бўлса, 40 тада битта қўй вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!