Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффоратми ёки қазо?

18:46 / 24.07.2023 | Mirshod Hojiyev | 480

Ассалому алайкум! Биламизки спермаграм уруғни текширш жоизлигига фатво бор. Масалан шу анализни рамазон ойига қилишга тўғри келиб қолди. Анчадан буён бўла бўлмаяпти. Мен бир кунимни қастдан эмас шу уруғни топшириш учун рўза тутмадим, саҳарлик қилмадим. Лекин кун бўйи рўзадордай юрийман. Шунга мен ўйлаб қолдим мен ҳозир қазо тутаманми ёки каффорат?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақат қазо тутасиз. Аммо сиз анализ топширишни кечки маҳалга ёки рамазондан кейинги ойга қолдиришингиз керак эди. Фарзандсизлик муаммоси фарз рўзани тутмасликка узр эмас. Бу ишингиз билан фарзни тарк қилувчи гуноҳини олгансиз. Тавба қилинг, истиғфор айтинг. Аллоҳ таоло рўзангизнинг қазосини қабул қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat