Ассалому алайкум! Мени 5 хафталик хомилам нобуд бўлиб қолди Тушганини узим билмадим огрик булмади докторлар хожатда тушган булиши мумкун дейишди Бу холатда мен фарзандимни олдида гунохкор булиб колмайманми? Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар". Ибн Можа ривояти. Шу хадисдагидек бўламни савобидан умид килсам булади ёки у хомила одам шаклига кирмагани учун хали рухи кирмасдан юраги урмагани учун савобидан умид килинмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тарафдан ҳомилани тушуришга хоҳиш ҳам ҳаракат ҳам бўлмагани учун гуноҳкор эмассиз. Албатта ундан ҳам савоб умид қилинади. Валлоҳу аълам!