Ассалому алайкум! Шу кеча ифторликда овқат едим. Аммо ухлагунча яна оч қолдим. Эрталаб ухлаб қолибман. Ният билан ётган эдим. 6ларда ичимда оғриқ билан уйғондим. Дори ичмадим чидадим. Ҳозир соат 11 аммо ошқозоним кавлаяпти. Гастритим бор. Ҳатто ошқазонимдан суюқлик келяпти оғзимга. Озгина иситма чиқиб, бошим айланяпти. Оғиз очяпман. Қазо тутаманми?
– Ва алайкум ассалом! Қаттиқ очлик ёки беморлик туфайли рўзани очган бўлсангиз фақат қазо тутасиз, каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!