Ассалому алайкум. Мен тўйим 10 мартда бўлиши керак эди аммо қайнотамни акаси оламдан ўтиб қолди. Оламдан ўтганига 2 ой бўляпти қайнотам 5 ойдан сўнг бераман йили ўтса деябди. Мен 10 мартда бўлади деб ҳамма нарсалрни бозорлик қилгандим. Динимизда шунақа оламдан ўтса 5 ойгача тўй қилинмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда аза уч кун деб белгиланган. Ўлим бўлганидан кейин уч кун ўтказиб хурсандчилик қилиш, шу жумладан тўй ўтказиш жоиз. Бу ишда бирор кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам!