Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва турмуш

19:38 / 16.12.2021 | Рахмонқул | 1033

Ассалому алайкум! Оилам билан Алҳамдулиллаҳ яхши яшаймиз, аёлимга хижоп ўрата олмаяпман, номоз ўқийди узун кийинади рўмолсиз юрмайди лекин шарий эмас, ихлоси сус. Қизларим ҳам 5 маҳал номозхон Алҳамдулиллаҳ, улар ҳам рўмолда узун кўйлакда лекин шарий хижопдамас ҳаммасига аёлимни иймони заифлигидан. Шунга қиёматта мен жавопгар бўлмийманми росса тушунтирганман яхши гап билан қаттиқ гап билан. Одамларга ўхшаб берўмол бенамоз эмасмизку деб тан олмаяпти шарий хижобни нама қилай. Жавобини берайми ё шундай яшап ўтсам Аллоҳни ҳузуруда амалим хабата бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаргиз жавобини берманг. Сиз гўзал ахлоқ ва чиройли одоб билан тушунтиришда давомли бўлинг. Аллоҳдан ёрдам сўраб ўз сўзингизда қатъиятли бўлсангиз шариатга тўлиқ амал қила бошлашади. Аллоҳ таоло "Таҳрим" сурасида марҳамат қилади:  

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ۝ 

6. Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёкилгиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар. 
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мӯмин-мусулмон бандаларини, ўзларини ва аҳли аёлларини охират оташидан саклашга буюрмокда. «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг». Мазкур ўтдан сақлаш гуноҳларни тарк этиш ва тоат-ибодат қилиш билан бўлади. Охират оташ-олови бу дунёнинг оловидан фарк қилади. Унинг ёкилғиси одамлардан ва тошдан иборат бўлади. Яъни бу дунёда иймонга келмай, гунох килиб, Аллоҳнинг амрига бўйсунмай, осий ўтган бандаларнинг жасади ўша ўтга ёкилғи бўлади. Фақат инсон танаси ўзи куйса, унча қизимай қолмасин, деб тошни ҳам қўшимча ёкилғи килинади. Эхтимол, ушбу оятлар нозил бўлган даврда, тошнинг ёкилғи бўлиши кишиларнинг тасаввурига келмагандир. Аммо тошкўмир чикқандан кейин тош қанчалик юкори иссиклик берувчи ёкилғи экани ҳаммага маълум бўлди. Дўзахнинг яна бир даҳшатли томони - унинг қўриқчилари қўпол ва шафқатсиз фаришталардир. «Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар булиб, улар Аллоҳнинг амрига исён кқилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар». Улардан ҳеч ким қочиб кутула олмайди. Шу билан бирга, мазкур фаришталар Аллоҳ таолога мутлақ итоатдадирлар, нима амр қилса, ўшанга оғишмай амал қиладилар. Аҳли аёлини, фарзандларини диндор килиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканлигига ушбу ояти карима ёркин далилдир. Одамлар орасида «Ўзингни бил, ўзгани қўй», деган номаъкул гап юради. Лекин шариат бўйича, эр хотин учун, ота болалари учун ҳам масъулдир. Қиёматда Аллоҳ таолонинг хузурида жавоб беради. Ушбу оят маъносида ҳадиси шарифлар ҳам бор. Ҳазрати Умар ушбу ояти карима нозил булгандан сўнг: «Эй Расулуллох, ўз нафсимизни-ку саклаймиз, аҳлимизни қандай саклаймиз?» деб сўраган эканлар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар. Ана ўша, уларни ўтдан саклаш бўлади», деб жавоб берганлар. Ҳазрати Али: «Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эй аҳлим, намоз ўқинг, рӯза тутинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг, шояд, Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар. Демак, ҳар биримиз, оятда айтилганидек, хотиними з, фарзандларимиз ва оила аъзоларимизнинг барчаларини дўзах азобидан сақлашимиз, бунинг учун уларни тарбиялашимиз, ислох қилишимиз ва бу ишда қатъият кўрсатишимиз лозим. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat