Ассалому алайкум! Бир биродар акамиз имомликка ўтганда доим "Ясин" сурасидаги 11-оят сўнгидаги "ажрин карим" калимасини "ажрун карим" деб ўқийди хамда фарз намозида ёки дуода "ал-Ҳашр" сурасидаги 10-ояти охирроғидаги "аману" калимаси ташлаб кетади. Бу калималарни ўзгариши ёки ташлаб кетилган холатда қандай йўл тутайлик? Ушбу калималар нотўғри ўқилган фарз намозларини қайта ўқишим лозимми? Бу хақида ўзларига айтиб туғирлашларини айтишимиз лозимми?
– Ва алайкум ассалом! Икки оятда ҳам сиз айтгандай ўқишда маънога ўзгариш етиб намоз фосид бўлади, имом ҳам унга эргашганлар ҳам қайта ўқишлари лозим, бу хатосини у одамга чиройли насиҳат услубида айтиш лозим, тўғирлаб қайта ёд олиш керак унга қадар бу оятларни зам қилмаслик шарт. Валлоҳу аълам!