Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар намози

14:01 / 20.08.2022 | Ахрор | 1065

Ассалому алайкум! Ман чет давлатда хайдовчи бўлиб ишлеман, яшаш жойим доимий бир гостиницада ва кунига 200 км масофага бориб яна қайтаман. Уйга қачон қайтишим маълум эмас лекин 15 кундан зиёд ўша гостиницада яшашим анниқ. Ман сафар эмас тўлиқ намоз ўқийманми?  Агар тўлиқ бўлса ушбу кунига бориб келадигон 400 км лик йўлдаги намозларим қай усулда ўқилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша меҳмонхонада ҳам, кунига бориб келадиган 400 км лик йўлингизда ҳам намозларни қаср ўқийсиз. Сабаби сиз доимо мусофир ҳолатда бўлишингиздир. Киши мусофир ҳолатидан чиқиш учун бир шаҳар ёки қишлоқда 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт туришни ният қилиши ва орада сафар масофасини қасд қилиб чиқиб кетмаслиги лозим. Сиз ўша меҳмонхонада 15 кундан кўп туришни ният қилсангиз ҳам, ҳар куни сафар масофасига отланар экансиз. Мана шу сизни муқимликдан чиқаради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat