Ассалому алайкум! Хотиним мендан рухсатсиз қошини тердирибди. Жаҳлим чиққанидан "яна тердирсанг талоқсан" деб юбордим. Энди қандай йўл тутишим керак. Айтган гапим билан талоқ тушмайдими?
Ва алайкум ассалом! Агар воқеълик худди сиз айтганингиздек бўлса, бу айтган гапингиз билан талоқ тушмайди, лекин яна тердирса бир талоқ тушиб қолади. Валлоҳу аълам.