- Бошқа жойдаги масжидлар бўйича узоқдан туриб бир гап айтиш қийин. Ўша ердаги одатларга қараш керак. Биз шийъа мазҳабидаги кишилар таҳоратда оёқларини ювмаслиги эътиборидан уларга намозда иқтидо қилишдан тийиламиз. Агар ўша ўзингиз айтган масжидда суннийлар ўзлари алоҳида намоз ўқиши йўлга қўйилган бўлса, қўшилиш керак. Ихтилоф чиқиш хавфи бўлса, сақланиш керак.