Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ейиш мумкинми?

18:10 / 25.07.2023 | Komila | 526

Ассалому алайкум! Биз ойим билан кафеда ишлимиз. Овқат пиширамиз. Биз кафе мижозларига пиширган овқатимизни тайёрлаш жараёнида нафсимиз кучлилик қилиб, ора орада еб еб турамиз. Фақат биз эмас ҳамма ошпазлар ҳам худди шу зайлда еб еб туришади. Лекн бизни хўжайинларимиз бунга умуман йўл қўйишмайди. Нарса ейишимизни қаттиқ тақиқлаганлар. Ҳаттоки нарса еганларни кўрса жаримага олип маошидан минус қилганлар. Лекн барибир бунга чек қўйилмади. Чунки ҳамма эрталаб 7 да боради нонушта 10 да бўлади. Нонуштага чой ва шакар нон берилади. Абет эса 4 ёки 5 да бўлади. Ишчилар қаттиқ ишлаганларидан нонуштага улгуришмайди. Шу билан Фақат эрталаб келганларидан тўгри абетга боришади холос. 1. Биз ишчилар нима қилишимиз лозим? 2. Мижозлар учун тайёрланган таомларни ейишимиз жоизми ? 3. Бу таомларни ейиш биз учун ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизники бўлмаган нарсани ейишингиз ҳалол эмас. Агар мижозлар учун алоҳида пиширган идишдан есангиз мижозни ҳаққини еган бўласизлар. Агар умумий қозондан есангиз кафени хўжайинини ҳаққини еган бўласизлар. Бундай ҳаром еб юрмасдан овқатингиз масаласини раҳбарлар билан келишиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat