Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар хил саволлар

16:15 / 26.07.2023 | Жамол | 667

Ассалому алайкум! 1. Инсон ёшлигида гунохлар қилган бўлса. Шу гунохлар сабаб бугунги кунда холсизлик, тортинчоқлиқ касаллик ва шунга ўхшаган нарсаларни орттириб олса. Бу жамиятда ўз ўрнини топишига имкон бермаган бўлса. Лекин хозирги вақтда ибодатда юрса олдинги қилган гунохлари учун юқоридаги асоратлар каффорат бўляпти деб хисоблаши мумкинми? 2. Фитр ва фидя садақасини миқдори белгиланди. Лекин хеч каерда бу миқдорлар 1 кунлик учунми ёки 1 ойлик учунми қайд этилмаган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳнинг каффороти тавба, истиғфор ва солиҳ амаллардир. Гуноҳ туфайли ҳосил бўлган салбий асоратларни каффорот деб, уларни ислоҳ қилишга қўл силташ тўғри эмас. Модомики ўз устида ишлаб уларни тузатиш имкони бор экан, шундай қилиш лозим.

 2). Фидя - узр туфайли рўза тутишга қодир бўлмаган ва келажакда тута олишидан ҳам ноумид бўлинганлар тарафидан ҳар бир рўза куни учун бериладиган садақадир. Фитр садақаси эса ҳар бир нисоб эгаси йилда бир маротаба рамазон сўнггида тўлайдиган садақадир. У фидя каби ҳар кун учун бериладиган садақа эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat