Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номахрамлар ва тақво

15:25 / 26.07.2023 | Javohirbek | 649

Ассалому алайкум! Мени охирги пайтлар нафсим номахрамларга қарашга буюраяпти. Қарашга қапиришга ундаяпти. Алҳамдулиллаҳ фахш ишлар қилмайман, фарзларни қўлдан келганча бажараман лекин нафсимга кучим етмаяпти. Шу кунгача бирон номахрам билан гаплашмаганман балки шу йўлдан ўртоқларимни қайтарганман лекин ҳозир ўзимга кучим етмаяпти. Қараб қўяяпман гапириб қўяяпман кейинчалик эса виждоним қийналганидан нима қилиши билмай умидсизликка тушин синиб қоляпман. Тақво қила олмаяпман тавба қилсам ҳам ёрдам беринг илтимос


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўп Қуръон ва унинг маъноларини ўқинг, ҳадислар ўқинг. Кун бўйи ўқиган оятларни тафсири ва ҳадисларнинг маънолари ўйланг. Кўзингизни имкон борича телевизор ва интернетдаги номаҳрамлардан тўсинг. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat