Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳасад

07:53 / 09.12.2016 | Shohjahon | 2249

Ассалому алайкум! Ҳасад нeга фақат дунё ишларида бўлади? Мисол учун кимдир кeчаси таҳажжуд ўқиса унга ҳeч ким ҳасад қилмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чунки инсоннинг нафси арзимас, нақд ва кўзга кўринадиган нарсаларга машғул бўлади. Ҳар бир неъмат берилган зотга ҳасад қилинади. عن معاذ بن جبل قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم "استعينوا على قضاء حوائجكم بالكتمان فإن كل ذي نعمة محسود" رواه الطبراني Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мақсадларингизга етишишда махфий тутишдан кўмак олинг. Чунки ҳар бир неъмат эгасига ҳасад қилинади” деганлар". Табароний ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон табиатига ҳасад қилиш киритилганини баён қилиб ўтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat