Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Курилиш савдоси

15:35 / 26.07.2023 | Law | 546

Ассалому алайкум! Менинг курилиш ташкилотим бор, ташкилотимиз кўп каватли турар жой бинолари куриб сотади. Хар бир уйнинг қурилишини бошлашдан аввал лойиха-смета хужжатлари тайёрланади. Яъни фалончи қурилиш махсулотлари фалончи нархдан олиб ишлатилади деб хисоб китоб қилинади. Бироқ қурилиш давомида баъзи қурилиш махсулотлари ишлатилмаслиги, қурилишга ёки усталарга сарфланиши керак бўлган маблағлар тежалиши мумкин. Бироқ уйларни сотишга келганда ўша бошида режалаштирилган лойиха сметада кўзда тутилган харажатлардан қиммат сотилса сотиладию, аммо тежалган маблағлар хисобига уйнинг нархи арзонлашмайди. Биз бозор қанча кўтарса шунча нархга сотардик, яқинда бир мижоз келиб лойиха смета хужжатларини беринг қани узи нима ишларнинг қилишлариз керак экан деб қолди. Шунда юқоридаги савол туғилди бу ишимизга шариатда ечим борми, бу билан гунох қилиб қўймаёбманми, худди тарозидан ургандай хис қолмоқдаман ўзимни?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволингизга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Қуриб битказилган уйни сотиш ҳақида сўраяпсизми ёки ҳали қурилмаган уйни сотиш ҳақида сўряпсизми?
Ҳали қурилмаган уйни сотиш истисноъ дейилади. Унинг ўз қонун-қоидалари бор. Истисноъ савдосида сметада кўрсатилган хом-ашёлар ўрнига сифати пастроғини ишлатиш ёки умуман қурилишда ишлатмаслик ёки кўрсатилган қурилиш услублари ўрнига ундан сифат жиҳатдан пастроқ услубни қўллаш каби ишлар қилинса келишувга хилоф қилган бўлади. Буюртмачини бундан хабардор қилмаслик - унинг ҳақига хиёнат ҳисобланади. Харидорга маълум қилингач, истаса келишилган нархга уйни олади ёки буюртмани бекор қилади. Агар сметада кўрсатилган ишларни бажаришда қурувчи чегирмалар ёки табиий нарх пасайиши ҳисобидан камроқ харажат қилса уларни буюртмачига қайтариши шарт эмас.
Қуриб битказилган уйни сотишда эса харидор уйнинг тўлиқ характеристикасини билиш ҳуқуқига эга, яъни сотувчи талабга биноан қурилиш сметасини кўрсатиши шарт. Сметада эса реал ишлатилган материаллар кўрсатилган бўлиши шарт. Йўқ нарсани ёзиш алдов бўлади. Сметадаги харажатларга келсак улар қурилиш аввалида тахминий тарзда ёзилганини, қурилиш жараёнида эса айнан қанча харажат кетганини айтиш ёки тижорат сири деб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat