Ассалому алайкум! Биз россия давлатида ишлаймиз, якин атрофда масжид йўқ. Саволим: 1). Ишхонамизда битта контенирни намозхона қилиб олганмиз жума куни жума намози ўқилади бир ёши қаттароқ илими бор одам имомликка ўтади, битта асо таёғи бор халос, шундай ўқиса бўладими? 2). Жума намози ўқилиши учун қандай жой ва нималар керак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу масала юзасидан ўша ердаги аҳли илмларга мурожаат қилишингиз зарур. Улар ҳолатни ўрганиб, ишхонангизда жума ўқишингиз имконияти ва шартларини инобатга олган ҳолда жавоб беришади. Валлоҳу аълам!