Биз Россияда яшаймиз. Ҳозирги пайтда бомдод 8.30 кираябди. Болалар мактабга 7.40 да бомдодни ўкиб кетишаябди. Шу тўғрими ёки келиб ўқишсинми? Мактабда ўқий олмаслигини сабаблари кўп!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тақвимдан тонг отиш вақтини кўринглар. Ўша вақт киргандан кейин ўқилиши керак. Бўлмаса, вақтидан олдин ўқиш мумкин эмас. Қайтиб келгандан ўқиш қазо бўлади.