Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқ маркетинг

18:05 / 26.07.2023 | Ro'zali | 490

Ассалому алайкум! Ўқитувчиман. Телеграмда ўқитувчилар гурпасида сотувчи менежер керак деб эʼлон берди бир устоз. Шунда мен севдим: Тармоқ маркетингни бу деб. У айтдики: Ҳа деди. Кейин сизлардан қидириб бир тармоқли маркетингни " «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!" деган жавобларингни ташладим. Энди у устоздан мени ўйлантириб қўйган жавоб келди: "Ассалому алайкум хурматли устоз тўғри бунга шундай деб айтилган. Буни қўйиб турайлик мана сиз мактабда ишлайсиз масалан 10 ёки 11-синфларда дарсингиз бор давлат сизга 30 ошиқ бола учун дарс ўтганингизга ҳақ ёзади мактабда эса бола йўқ дарс ўтмайсиз осмондан олиб баҳо қўясиз шунда нега ойликни мен синфдаги ярим болага дарс ўтдим, ДТС талаблари бажарилмади бу пул менга ҳаром деб қайтиб бермаяпсиз, виждонан ўйланг. Нега мактаб ўқувчиси тўғри мактабдан бориб олийгоҳга киролмаяпти, ҳалол ишлаганимизданми ё.... Жавобингиз борми бу саволларга... аввал ўз ишимизни билайлик фатводан аввал бу қайси тури қандай ишланади фарқини билмай гапирманг вақт қилиб келсангиз Маркетинга ва махсулотига берилган халоллик сертификатини кўрасиз. Билсангиз бу сертификат фақат Бирлашган Араб Амирлигида ёки мусулмон давлат Туркияда ҳар томонлама ўрганилиб кейин берилади. Бизни сертификат БАА томонидан берилган. Қаттиқ гапирган бўлсам узр." Бу турдаги маркетинг ҳалол бўлиши мумкинми? Ўзи Ҳалоллик терисидаги сертификатни қандай текширишимиз мумкин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетинг жоиз эмаслигининг иллати бу унинг рибога ҳийла эканидадир. Шаръий жиҳатдан тармоқли маркетинг деб ҳисобланган фаолиятнинг жоиз кўриниши бўлмайди. Унинг белгилари:

1). Фаолиятни бошлаш учун аъзолик бадали тўлаш ёки муайян маҳсулотлар пакетини сотиб олиш шарт қилиниши;

2). Янги аъзоларни жалб қилиш эвазига пул ёки имтиёз ёки балл тайинланиши;

3). Аъзоларнинг асосий даромади сотув ҳажмига эмас балки жалб қилинган одамлар сонига боғлиқ бўлиши;

4). Тармоқ орқали сотилаётган маҳсулот ўзининг реал қийматига нисбатан анча юқори нархга баҳоланган бўлиши.

 Қайси ташкилотда юқоридаги белгилардан иккитаси ёки ундан кўпи топилса ушбу ташкилотнинг фаолияти тармоқли маркетинг деб гумон қилиниши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat