Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстим билан пул олди-берди муомаласи

08:11 / 04.08.2023 | аноним | 374

Ассалому алайкум! Мен студентман ва таъбийки пул бор ва йўқ вақтлар бўлади. Дўстларим билан йиғилганда пулим бўлмаса улар бериб кейин хаммамиз бу хақида кетамиз, яъни қарз сифатида қарамаймиз. Бундай холат дўстларимиз орасида кўп бўлиб туради ва хеч ким миннат қилмайди. Шунинг учун бир биримиздан қанча пул олди-берди бўлганини билмаймиз. Шу холатда мен дўстларимдан қарз бўлган бўламанми? Ва, агар қарз бўлсам қандай йўл тутишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биродарлик алоқалари ўта даражада мустаҳкам бўлган дўстлар кўп ҳолларда майда харажатларни бир-бирларининг номидан тўлаб юбораверадилар ва улар буни қарз деб қабул қилмайдилар. Бунда кароҳият йўқ, сабаби улар бир-бирларини бу маблағ сарфлашга мажбурламайдилар. Агар бу иш пул берувчи тарафга босим ўтказиш ёки ноқулай вазиятга солиш шаклида амалга оширилса, натижада у оғриниб пул тўласа нариги тарафга ҳалол бўлмайди. Чунки мўминнинг моли фақат чин кўнгилдан, розилик билан берсагина ҳалол бўлади.

عَنْ حَنِيفَةَ الرَّقَاشِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَا يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلَّا بِطِيبِ نَفْسٍ مِنْهُ أخرجه البيهقي فى شعب الإيمان"

Ҳанифа Рақоший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг чин дилдан рози бўлиб бермаган молини олиш ҳалол бўлмайди”. дедилар".
Байҳақий ривояти.

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : " لا يَحِلُّ لامْرِئٍ أَنْ يَأْخُذَ عَصَا أَخِيهِ بَغَيْرِ طِيبِ نَفْسِهِ ، وَذَلِكَ لِشِدَّةِ مَا حَرَّمَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ مَالَ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ" 

Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирор кишига биродарининг кўнгилдан чиқариб бермаган асосини олиш ҳам ҳалол бўлмайди” дедилар".  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat