Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насияга олиб сотишда

12:24 / 20.12.2023 | Сарвар | 791

Ассалому алайкум! Биз дўконимизда махсулотларни насияга олиб соткандан сўнг пулини махсулот етказиб берувчига берамиз шу ишимиз тўғрими? Сотсам пулини бераман дейиш? Бунга махсулот етказиб берувчихам рози ёки аниқ кун белгилашимиз шаратми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдо ё нақд бўлади ё насия бўлади. Насия бўлса унинг муддати белгиланиши шарт. Акс ҳолда савдо нотўғри - фосид бўлади. Икки томоннинг муддат номаълум бўлиб қолишига розилиги ўтмайди.
Белгиланган муддат келгач сотувчи истаса пулни дарҳол тўлашни талаб қилади, истаса яна муҳлат бераверади. Муҳими савдонинг аввалида аниқ муддат белгиланган бўлишидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat