Ассалому алайкум! Бизни тарафларда хайитдан бир кун олдин мархумларнинг хонадонларига борилиб Қуръон тиловат килиб юриш одатга кирган. Охирги йилларда масжидларда устозлар бу ишдан кайтариш буйича ташвикот утказишгани натижасида бу одатга анчагина бархам берилгандай булди. Лекин барибир, махаллама махалла юриб уйма уй кириб "патаха" килувчилар йук эмас. Шу ишга берилган бир дустимдан нима сабабдан бундай килишини, хонадон ахлларига малол булишини, ундан кура уйда утириб хам тиловат килиб савобини шу кимсаларга багишлаб куйса хам булишини тушунтирмокчи булганимда, "хар бир рух уз хонадонига келади, унга хам озука керак, Куръон тиловати билан озуклантириб куйиш керак, буни "майитлар хайити" деб аталади деб эшитганман ..." - деб жавоб берди. Устозлар, мана шу урф одатга бархам бериш биз мусулмонлар учун фойдалирок булармиди? Ёки дустимни гапида жон борки, мархум уйига бориб тиловат килишдан савоб купрокми?
– Ва алайкум ассалом! Бу иш бидъатдир. Ўша дўстингиз айтган гап эса сафсата. Валлоҳу аълам!