Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак стилист

20:09 / 26.02.2022 | Begubor | 1062

Ассалому алайкум! Шахримизда таниқли стилист бор, унга аёл қизларимиз макияж причоска қилдиришга боришади, Азамат ўзини қизларга ўхшатишга, аёлларини кийимларини кийишни яхши кўради ва қизларни имиджига тақлид қилади. Шу стилистга аёл қизларимиз бориб макияжла қилдисра бўладми гунох бўмийдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлларни унга боришлари ҳаром. У одам ўзини аёлларга ўхшатиши эса асло дуруст эмас. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمُخَنِّثِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالْمُتَرَجِّلَاتِ مِنَ النِّسَاءِ، وَقَالَ: أَخْرِجُوهُمْ مِنْ بُيُوتِكُمْ، فَأَخْرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فُلَانًا، وَأَخْرَجَ عُمَرُ فُلَانًا. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда:
«Уларни уйларингиздан ҳайдаб чиқаринглар», дедилар.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини ҳайдаб чиқардилар. Умар фалончини ҳайдаб чиқарди».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлсифат эркакларни ва эркакшода аёлларни лаънатлаганлар» (Бухорий ривояти).
Кийиниш ва гапиришда эркакларга ўхшайдиган аёлларга эркакшода аёллар дейилади. Бир ривоятда: «Аллоҳ эркакшода аёлларни лаънатлади», дейилган.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» 
Абу Довуд, Насоий, Ҳоким. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat