Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Масийҳ" сўзи қандай маънода келади?

14:10 / 01.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 4690

Биламизки Дажжолга "Масийҳ" сифати нима учун берилганини, аммо "Ҳадис ва Хаёт" китобингизнинг 20-жузида Ийсо алайҳиссаломнинг лақаблари "Масийҳ" бўлгани ёзилган. Саволим,  бу ерда "масийҳ" сўзи қандай маънода келади? Аллоҳ қодир қилганча китобларингиздан қидирдим, сайтлардан ҳам изладим, лекин жавоб топа олмадим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу исмни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан Қуръони Каримда ишлатилган.
Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди.
Уламолар “масийҳ” сўзининг маъноси ҳақида элликта сўз айтганлар. Бу сўзни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан ишлатилса, “сиддийқ” маъносини, дажжолга нисатан эса кўзи силлиқлаган маъносини англатади. Чунки унинг бир кўзининг ўрни теп текис бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat