Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хикмат калимаси маъноси хусусида

00:00 / 04.09.2010 | eski savollar | 4624

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Муҳтарам ҳазрат, «Аллоҳнинг ҳикмати» деган иборани кўп учратамиз. «Ҳикмат» сўзининг маъносини батафсилроқ ёритиб берсангиз. Уни қандай тушуниш керак: банда учун бу яширин, чуқур ва катта маънони учратганда ундан ақлий лаззат олинадиган, маънавий-маърифий қаноат ҳосил қиладиган ёки ҳукмий ечим топишдан ҳузурланадиган нарсами ёки Аллоҳнинг бир сифатига ишора қилувчи, Унинг маъноли ва мантиқли яратувчилигига далолат қилувчи катта бир маъноли тўпламми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! «Аллоҳнинг ҳикмати» деганда, У Зотнинг барча нарсаларни ўз ўрнига қўйиши тушунилади.
«Ҳикмат» сўзининг маъноси «малака» бўлиб, гап ва ишнинг ҳаммасини ўз жойида, камчиликсиз адо этишни билдиради. Айни чоғда расулларнинг суннатлари ҳам «ҳикмат» дейилади. «Ҳикмат» аслида ҳар бир нарсани ўз жойига яхшилаб қўйишдир. Шу боисдан ҳам ҳар бир гапни тўғри сўзлаш ва ҳар бир ишни тўғри бажариш «ҳикмат» деб аталади.
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat