Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мавлудхонлик ҳақида

00:00 / 05.07.2010 | eski savollar | 2924
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари... Авваламбор Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Бизда қуйидаги икки савол бор.1. Мавлудхонлик йиг'илишларига исломда қандай қаралади? (бид'атми ёки бид'ат эмасми?)2. Мийсак воқеаси Одам Алайҳиссалом яратилиб бо'лгандан кейин содир бо'лганми ёки олдинми? Я'ни биринчи Одам а.с.нинг руҳлари бошқа руҳлар яратилишидан олдин яратилилганми? Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласидан шу мавзуъни топиб ўқинг.2. Аввал Одам ота яратилган, сўнг фарзандлари у кишининг сулбидалигида барчаларидан миийсоқ олинган. Бу ҳақда “Ақийдаи Тоҳавия” китоби шарҳида қуйидагилар айтилади:“Аллоҳ таолонинг Одамдан ва Унинг зурриётидан олган мийсоқи ҳақдир”. Шарҳ: Яҳни, Аллоҳ таоло Ўзининг ваҳдонияти ва Робблигига нисбатан руҳ оламида Одам ва унинг зурриётидан олган аҳд рост ва ҳақдир. Аллоҳ таоло хабар берганки, У зот Бани одам зурриётини сулбларидан чиқариб, уларни ўзларини ўзларига гувоҳ қилиб туриб, Аллоҳ уларнинг Роббилари ва моликлари эканлигига ва Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигига аҳд олгандир. Батаҳқиқ, Одам алайҳиссалом сулбидан зурриётини олганлик, уларни ўнг тараф, чап тараф эгалигига ажратилганлик ҳақида ҳадислар келган. Ўша ҳадисларнинг баҳзиларида, уларни Аллоҳ Роббилари эканлигига гувоҳ қилиш ҳам бор. Далил: қуйидаги оят: «Ва Роббинг Бани Одамнинг белларидан зурриётларини олганини ва уларни ўзларига гувоҳ қилиб: «Мен Роббингиз эмасманми?»- деганини эсла. Улар, «Ҳа, гувоҳ бўлдик!» дедилар. Қиёмат куни: «Албатта, биз бундан ғофил бўлган эдик»-деманглар». (Аҳроф: 172) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг белидан мийсоқни Арафа куни Нўҳмон(водийси)да олган. Бас, унинг сулбидан барча зурриётларини чиқариб, олдига ёйди. Сўнгра уларга гапириб: «Мен Роббингиз эмасманми?!»-деди. Улар: «Ҳа, гувоҳ бўлдик»-дедилар. (Аҳмад Ибн Аббосдан ривоят қилган). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур оят ҳақида берилган жавобларида:«Аллоҳ Одам алайҳиссаломни халқ қилди. Сўнг қўли билан орқасини силади ва ундан зурриётларини чиқариб олди: ва: «Анавуларни жаннат учун яратдим. Улар аҳли жаннат амалини қилурлар»-деди. Сўнгра яна орқасини силади. Ундан зурриётини чиқариб олди ва: «Анавуларни дўзах учун яратдим. Улар аҳли дўзах амалини қилурлар», деди. (Имом Аҳмад). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни дўзах аҳлидан бўлган бир кишига: «Айтчи, агар ер юзидаги ҳар бир нарса сеники бўлганида тўлов учун берармидинг?»-дейилади. 2. У: «Ҳа!»-дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, мен сендан, бундан кўра осон нарсани сўраган эдим: Сендан, Одамнинг белида менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигинг учун аҳд олган эдим. Сен бўлсанг, менга ширк келтиришдан бошқа ишдан бош тортдинг!»-дейди. (Бухорий, Муслим).

Топ рейтинг www.uz Openstat