Ассалому алайкум! Болалигимда мактабга кетётганимда дамасга чиқиб тикка туриб кетардим, шуни эвазига 200 сум пул берардим, уйдагилар 600 сум пул берарди 400 суми йўл кира учун, 200 суми ейишимга эди. Ўшанда йўл кира 400 сум эди манимча. Ман машинада тик туриб борардим ўқишга, кўпинча оч қолганлигим сабабли дамасдан тушиб рахмат деб пул бермай қочиб кетган кунларим бўлган. У хайдовчилар ким эканликлари эсимда йўқ, мен энди нима қилишим керак? Ўша болалигимдаги айбим бўйнимга қарз бўлиб қолганмикан?
– Ва алайкум ассалом! Қарз бўлиб қолган. Ҳақ эгаларини топишга ҳаракат қилинг. Асло иложи бўлмаса уларнинг номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!