Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёмат ҳақида

15:25 / 28.06.2019 | Bobir Sobirjonov | 2249
Ассалому алайкум! Қиёмат аломатларидан бири мусулмонларнинг кўпайиб кетиши деб эшитдим. Шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عن ثوبان رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :  يُوشِك الأمم أن تداعى عليكم كما تداعى الأكلة إلى قصعتها[8]، فقال قائل: من قلة نحن يومئذ؟ قال: بل أنتم يومئذ كثير، ولكنكم غثاء[9] كغثاء السيل، ولينزعن الله من صدورهم المهابة منكم، وليقذفن الله في قلوبكم الوَهْن[10]، قيل: وما الوهن يا رسول الله؟ قال: حب الدنيا وكراهية الموت". أخرج أبو داود 

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яқинда кофир уммат бир-бирини ош товоғига чақиргандек бир-бирини сизни зарарингизга тўпланишга чақиради дедилар. Бир айтувчи: У кунда биз оз бўлганлигимизданми – деган эди. У зот “Йўқ сизлар у кунда кўп бўласизлар, лекин селда оқиб келган оқава каби бўласизлар. Аллоҳ уларнинг қалбидан сизлардан ҳайбатланиш деган нарсани олиб қўяди ва қалбларингизга ваҳнни солиб қўяди” дедилар. “Ваҳн нима я Расулуллоҳ” дейилган эди, “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш” дедилар” дейилган. Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat