Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир оят тафсири

14:12 / 05.08.2015 | Javlonbek Matqulov | 2421

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Саволим: Биз кутаётган қиёмат кунидан аввал ҳам қиёмат бўлганми? Бу саволни беришимга сабаб “Каҳф” сурасининг 99-101 оятларида: 

99. Ўша Куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва дудга пуфланди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.

100. Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.

101. Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишга тоқат қила олмайдиганлар эдилар 

деб ёзилган экан. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг жуда кўп ўринларида келажакда бўладиган ишларни сиз зикр қилиб ўтган оятлардаги каби ўтган замон сийғасида келтирган. Уламолар ушбу оятларнинг тафсирлари ҳақида : “Бўлишлигини худди бўлиб ўтган иш каби даражада эканлигини баён қилиш учун келтирилган” деганлар. Ҳақиқатда ҳам Аллоҳ бўлиши хабарини берган ишларнинг содир бўлишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat