Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликка қўй танлаш

14:16 / 05.08.2023 | Toshtemir | 527

Ассалому алайкум! Менинг саволим қурбонликка қўй олиш масаласида сўйилаётган қўй бир ёшдан ошган бўлиши керак дейилган. Қўйларнинг ёши 6ойда бир ёш бўлади дейилади халқимизда. Савол: Сўйилаётган қўй ўз ёши бўйича 1ёш(яъни 6ойлик) ҳисобланадими ёки туғилганидан 12ой ўтган бўлиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилинадиган жониворларни ёши мол ва қўтосларда тўлиқ икки ёш, туя беш ёш, қўй ва эчки бир ёшдир. Агар булардан бир кун ҳам кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Лекин, бир ёшга кирмаган қўйнинг жуссаси бир ёш қўй жуссасичалик бўлса, яъни олти ойлик қўзи бир ёшлик қўй жуссасичалик гавдаси бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Лекин, олти ойга тўлмаган қўзини жуссаси бир ёшлик қўй каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Қўй бир ёшга, мол икки ёшга ва туя беш ёшга тўлган бўлса-ю, лекин баъзи бир чиқиши керак бўлган тишлари чиқмаган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, муддат тўлиқ бўлиши шарт, тишларни тўлиқ чиққан бўлиши эса шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat