Ҳазрат, бир аёл мендан савол сўраб беришимни илтимос қилганди. У иккинчи хотин бўлиб, эри оғир аҳволда яшайди. У аёл олдин парда тикиб ўзини кунини ўзи кўрар эди. Аммо болали бўлганидан кейин эрига муҳтож бўлиб қолди. Боласини докторлар “нимжон, рахит, черепной давления кейин оёғини босолмайди, даволатинг” дейишибди. Аммо эри “бола соғлом, ўзини ўзи эплаб кетади, уйдан чиқманг, эрга итоат қилинг” дебди. Эри шол, қизамиқ, қизилча каби касалларга қарши эмлашни “бу шариатда ҳаром” деб айтибди. Аёл “нима қилай, уйдан чиқсам эрга итоатсизлик қилган бўламанми?” деб сўраётганди. Боланинг соғлиги борасида бир-бирлари билан тортишадиган бўлиб қолган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аёл ҳақ. Боланинг соғлиги учун иккиси биргаликда ҳаракат қилишсин.