Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзам жоизми?

03:01 / 06.11.2021 | Саидамирхон | 1129

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (с.а.в) туғилган кунларида рўза тутган деб эшитган, ўқиган эдим. Эртага мани туғилган куним рўза тутаман деб ният қилган эдим. Лекин жума куни рўза тутиш макруҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жума куни рўза тутиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ жума кунида рўза ҳам тутганлар, лекин савоби кўп бўлади деган мақсадда рўза тутишга жума кунини тайин қилиб олиш макруҳ, жоиз эмас. Туғилган кунингизда рўза тутишингиз бидъат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat