Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

70.000 истиғфор

12:08 / 07.08.2023 | Saodat | 594

Ассалому алайкум! Ман яқинда 70.000 истиғфор ва 70.000 тавҳид айтишни бошлагандим. Бринч адамга, ойимга, қайнатамга, қайнанамга ва эримга. Шу кетма кетлик тўғрими? Ёки бринчи эримга айтишм керакмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилишга лойиқ кишилар ҳақида Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида бундай деб марҳамат қилади:

يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُم مِّنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُواْ مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ۝   

215. Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт.
Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди: «Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар». Жавоб эса кимларга нафақа қилишни ҳам баён этяпти: «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота- оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин». Демак, яхшиликни нафақа қилинар экан. Қуръони Каримда хайр, яхшилик сўзи кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда. Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онани биринчи зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳақдор ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор? Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар ва ҳоказо. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», деган эканлар. Нафақа қилиш бандадан, унинг савобини бериш, тақдирлаш Аллоҳдан. Чунки «Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat