Ассалому алайкум! Адашмаётган бўлсам, "Ислом дини энг мукаммал дин, Уни охирзамон пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келади" Биламизки ва иймон келтирганмиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гача ҳам пайғамбарлар бўлган ва қайсидирларидур дин олиб келиб унга даъват қилишган. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билгувчи Зот агар олдинги динларда камчилик бўлган бўлса нега уларни жўнатмасдан фақат Ислом дийнини жўнатмаган? Бу савол мийямда ўрнашиб қолгани учун ўзим учун нотўғри фикр қилиб олмаслик учун сизларга мурожаат қилмоқдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссаломдан пайғамбаримизгача бўлган дин биттадир. У Ислом динидир. Шариатлар эса замон ва маконга қараб турлича бўлган. Валлоҳу аълам!