Ассалому алайкум! Устозлар, бир ўртоғим туристларни топиб туристик фирмага юборади, туристик фирма эса, унга туристлар учун фирма томонидан белгиланган хизмат ҳаққини устига қўшимча ҳақ қўйиб у болага ҳақ чиқариб беради (баъзан қанча ҳақ чиқариб бериш кераклигини турист юборган ўзи ҳам айтади). Ўша фирма менга ҳам шундай қилишни таклиф қилди. Мен аввал илм аҳлидан сўрашни мувофиқ деб топдим. Саволим шуки, шундай дарамод ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Туристик фирма ўзининг фойдасидан сизга берса, жоиз. Валлоҳу аълам!