Ассалому алайкум! Хўжайиним бир марта урушимиздан олдин телеграмга расимингни қўйсанг жавобин ўзин билан деган эди. Орада урушиб жавобимни берди кейин биз яна ярашдик, никохимизни янгиладик 2 марта яна талоқ берди. Кегин иддам ичи қайтариб олди хомиладор бўлиб қоган эканман. Ҳозир хомилам 6 ойлик урушиб қолдик мен эса яна расим қўйдим чунки бу расм қўйсен жавобин ўзин билан деган гапи эсимда йўғиди. Хомилор пайтим анча нарсаларди унутиб қўябман. Хозир шунда ўртага яна талоқ тушган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Ёзишингизга қараганда, ўша шарт топилганида 3-талоқ ҳам тушган бўлиши керак. Ҳақиқатдан шундайми ёки йўқми, аниқлашингиз шарт. Шунинг учун сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!