Ассалому алайкум! Бугунги кундаги бази оталар ўз фарзандларига алиментни Аллоҳдан қўрқиб фарзанд келажаги учун чин дилдан тўлаб юрганлари бор. Ажрашиш эса бу алоҳида масала. Ота тўлаётган алиментини болаларини еб ичиши, кийиниши, саломатлиги ва талим тарбияси учун ишлатилишини ва бунинг орқасидан ягона мақсад бўлган савобга эришишни хохлайди. Аммо хотин бу алиментни юқоридаги ҳалатларга ишлатмаса ёки йиғиб қўявериб отани ғашини келтириб ўзи ишлаб топаётган отни калласидек пулни болаларига сарфлаб отани савобдан мосуво қилаверса, умуман олганда алиментни чегарадан чиқиб кетиб исроф бўладиган даражада ишлатса хотин қиёматда жавобгарликка тортиладими?
2). Хотин ва қайнона келишилган вақтда ота болаларини уйига олиб кетишга ҳеч бир сабабсиз тўсқинлик қилаверса динимизда бунинг ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Албатта жавобгар бўлади. шундай ҳолатда ҳам эр зиммасидаги вожиб бўлган нафақани бериб боравериши керак.
2). Аллоҳнинг динига тўсқинлик қилган бўлади. Аллоҳ ҳеч нарсани жазосиз қолдирмайди. Валлоҳу аълам!