Ассалому алайкум! Бу савол балки сал нотўғри берилаётган бўлиши мумкин бу учун аввалда узур. Диний илм даражам унчалик юқоримаску лекин бир танишим шундай деб айтдики, намозда форс-тожик тилидаги ният ўзбек тилидаги ниятдан устун ёки яхшироқ яъни араб тилидан кейин намозни форс-тожик тилида ният қилиниши ёки дуолар қилиниши ўзбек тилида қилингандан яхшироқ деб айтди шунинг учун менда келиб чиқдики бу қанчалик хақиқатга яқин нотўғри бўлса илтимос фактлар билан келтириб берин. Яна шуки танишим унинг яқин қариндоши бу юқоридаги гапни айтганини у ахли илмлардан эканлигини айтди шунинг учун бунқанчалик тўғлигини билмоқчиман?
– Ва алайкум ассалом! Ният муайян лафзларни тил билан талаффуз қилишдан иборат эмас, балки у қалбнинг амалидир. Тил билан талаффуз қилиши ихтиёрий. Тил билан талаффуз қилганда бирор тил бошқасидан устун эмас. Валлоҳу аълам!