Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом ва муктадий хакида

00:00 / 20.04.2011 | eski savollar | 1118
Шайх хазратлари!Имом ва муктадийни намоздаги холатлари тугрисида саволим бор эди:«Хидоят» журналини 2002-2003 йиллардаги сонларида имом ва унга иктидо килувчи тугрисида ёзилган булиб, унда:1) Имом такбир айтиб рукуга кетишдан аввал Аллоху акбар лафзини «а» харфида харакатни бошлаб, «р» харфида харакатни тугатиши, шунга монанд киёмдан саждага кетаётганда ва 2 сажда орасида хам шунга мос равишда намозни адо килиши айтилган. Лекин рукудан киёмга кетаётган вактдаги харакат тугрисида ёзилмаган; 2) Худди шунга ухшаш, иктидо килувчи хам имомни Аллоху акбар лафзидаги «р» харфини айтгандан кейин харакатни бошлаш хакида ёзилган. Сахобаларни намозни шу тарзда адо килишлари ёзилган, аммо хадисларни ким томонидан ривоят килингани берилмаган. Лекин минг таассуфки купчилик намозхонлар бунга билмаганидан ёки билгани хам амал килишмайди, холбуки имомдан аввал саждага бориш ва бошни кутариш хакида каттик ваъидлар келганку. Колаверса баъзи имомлар хам бунга амал килишмайди, яъни харакатни бошида такбирни айтмасдан, харакат тугай деб колган вактда такбирни айтишади, купчилик такбир айтилмаса хам имом билан бир вактда киёмга, рукуга ва саждага бораверишади… Бу ерда максад имомликка утаётганларни харакатини кузатиб фитна чикариш эмас,балки имомликнинг масъулияти катталиги, ёш ва янги намозга кираётганларни тугри, сахобалардек намозни адо килишларини Аллохдан умид килишдир. Сиздан илтимос, шу нарсалар хусусида кимматли вактингизни аямасангиз, чунки жуда купчилик Сизнинг илмингиз ва ислом дунёсидаги нуфузингиз, юртимиз мусулмонлари учун саъй-харакатингиз уларок чикараётган китоблар эътиборидан Сизнинг етказаётган илмингиздан иложи борича фойдаланишга харакат килишяпти. Жавобовингиз учун олдиндан рахмат, Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур! Бу масалада нуқсон бор. Доимо айтиб, ёзиб, тушунтириб келмоқдамиз. Аммо имом домаларимиз ҳам ўзлари амал қилишни йўлга қўйишлари ва доимий равишда қавмларни огоҳлантириб туришлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat