Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти

01:10 / 01.07.2021 | Ahror Ahmedov | 1404

Ассалому алайкум! Устозлар мен россия давлатидаман. Бу ерда намоз вақтлари бошқачароқ экан. Хуфтон намози хозирги пайтда 00.30да бомдод вақти 02.00да озгина ухлаб туриб бомдодга яқин туриб хуфтон ва бомдодни ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зарурат бўлса, зарари йўқ. Хуфтонни тақвимдаги вақти чиқиб кетмасидан олдин ўқисангиз бўлди. Аммо бунга кўникмаслик, одат қилмаслик керак. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءَ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хуфтон намозига тааллуқли икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки ҳар кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади. Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар уйқудан олдин витр намозини ўқишга уринадилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat