Ассалому алайкум! Мен тиббиёт ташкилотига рахбар вазифасини бажараман, муассаса ҳудудида мевали дарахтлар жуда кўп, шу меваларни териб уюмга олиб кетишим мумкинми? Ўзи бу кимнинг ҳаққи ҳисобланади? Қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Муассаса кимга тегишли бўлса ўшанинг ҳаққидир. Давлатники бўлса юқори ташкилотларга боғланиб кўрсатма олинг. Валлоҳу аълам!