Ассаломй алайкум! Мен курьер бўлиб ишлайман. Ишхонадан менга (без лимит) проездной берган. Шу проезднойни базида танишларимга фойдаланишга бериб турсам бўладими? (ишхонага хеч кандай зарар етмайди, ва мен улар фойдалангани учун пул олмайман).
Менга кунбай пул тўлайди. Аммо ишим хар доим ҳам эрталабдан кечгача бўлавермайди. Шанба ва якшанба кунлари жуда кам бўлади. Бўш пайтимда бирор танишларимникига ёки шахар масжидига бориб келсам бўладими?(бу пайтда хам ишхонага хеч қандай зарар етмайди, айтган ишини айтган вақтида бажараман).
Ишим доимий кўчада бўлганлиги ва бу ғайридинларнинг очик сочиқ кийинганлиги сабабли кўз зиносига кўп учрайман (иложи борича кўзимни олиб қочаман). То бошка яхши ишга жойлашгунимгача шу ишда ишлаб турсам бўладими? Сафарда бўлганим учун бошқа бирор жойдан сўрашни иложи йўқ. Айбга буюрманг. Тез тез савол бериб қимматли вақтларингизни олаётганим учун. Узр.
Ва алайкум ассалом! Корхонанинг белгилаб берган чизиғига риоя қилишингиз шарт. Корхона раҳбарининг рухсати билан қилсангиз жоиз. Қилиб турган ишингиз ҳалол бўлса, бошқа ишга ўтишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!