Ассалому алайкум! Мен Жиззах шаҳрида тураман яъни ота-онамни уйи доимий яшаш жойимиз Жиззахда! Ҳозир Тошкентда ўқийман талабаман шу билан бирга ишлайман ҳам доимий ишим мавжуд, келажакда ҳам Тошкентда қолиш ниятим бор! Ҳар ҳафта имконим бўлгандан шанба ва якшанба кунига уйимга бориб келишга ҳаракат қиламан баъзида кетаман баъзида ойлаб ҳам бора олмай қоламан ишим ўқишим сабабли! Мен намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми? Ва қачон қаср қилиб ўқийман Жиззахга борганимдами ёки Тошкентда вақтимми? 15 кундан кўп юраман аниқ деб айта олмайман уйдан чиқиб кетаётганимда, шунга аниқлик киритиб беринг илтимос!
– Ва алайкум ассалом! “Жиззах шаҳрида тураман” деб ёзибсиз. Шунинг ўзи сизнинг ватанингиз ўша шаҳар эканини билдириб турибди. Тошкентга 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт туришни ният қилмасангиз ушбу шаҳарда мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Жиззахда эса доим муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!