Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу шайтонми

07:33 / 25.04.2019 | Шохжахон Оллоберганов | 2377
Ассалому алайкум! Бир пайтлар дадам ичиб ҳар доимгиданда катта жанжал чиқарганди. Ўшанда аламдан уйдан чиқиб кетганман. Шу даражада аламга тўлганимдан кечқурун дадамга ароқ сотган дўконни эшигини бузиб кириб, барча алкаголли ичимликларини синдириб ташладим. Кўзимга ароқ сотувчиси иблисдек кўринарди. Нега бу ифлос ароқни Давлат йўқ қилиб юбормайди? “Яхшилар ҳаромга қарши курашсалар ҳам бу бало камаймайди”, деган ўйларим мени бир ярим йилдан бери умумам бошқа одамга айлантириб қўйди. Бу нарсага қарши курашолмаяпман. Бу нарса мени жоҳилга айлантиришидан қўрқаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз қилган ишингиз бу ишни ечими бўлганида биз ҳам ҳамма жойга жар солган бўлар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 13 йил Маккаи Мукаррамада ҳаёт кечирдилар. Мушрик, эркагу аёл, мажнун, ёш болалардан кўрмаган жабру ситамлари қолмади. У зот билан биргаликда барча саҳобалар ҳам қаттиқ тазйиқда ҳаёт кечирдилар. Аллоҳ таоло уларга зарар етказганларга қарши муомала қилмасликка буюрди. Саҳобалар ичида Амир Ҳамза, Умар, Алий розияллоҳу анҳумлардек ўта шижоатли, ўта ғазаби тезлари ҳам бор эди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб каби мушриклар уларнинг олдида ҳеч ким эмасди. Сиз қилгандек улар ҳам тунда бориб ҳамма нарсасини харобага айлантиришга қодир эдилар. Лекин Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай қилишларидан қайтарди. 13 йил мобайнида саҳобалар тегирмонга тушгандек данагидан ёғи ажралишидан бошқа иш қилолмадилар. Бу нарса ташқаридан олиб қаралганда ўта қўрқоқлик, беэътиборликка ўхшар эди. Аслида эса иймонни энг олий даражада тобланиши эди. Бу вақтда улар фақат-фақат Аллоҳгагина боғландилар, дуода машғул бўлдилар,  натижада тирик туриб жаннатий эканликларидан башоратландилар. Бундай ҳолат гоҳида бутун бир жамиятнинг, гоҳида оилаларнинг, гоҳида эса баъзи бир шахсларнинг бошига тушади. Бундай ҳолатда энг тўғри йўл саҳобаларнинг йўлларини тутишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat