Ассалому алайкум! Қайин отамнинг катта акаси фолбин эди, қандайдир рақамлар билан фол очарди, у киши қизим туғқилганда ҳисоблаб келажаги яхши бўлади деб унга Юлдуз исмини қўйди, Қайин отам фолга ишонмайди, ундай жойларга бормайди ҳам, аммо катта акаси бўлгани учун йўқ дея олмади, ҳозир қизим 2 ёшдан жуда инжиқ, исмини фолбин қўйгани учун шундайми деб ўйлаб қоламан, исмини ўзгартириш керакми ёки шундай қолса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Исмга алоқаси йўқ. Кўнглингиз хира бўлса, эрингиз билан маслаҳат қилиб ўзгартириб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!