Ассалому алайкум! Ёшим 24да яқин кунлардан буён мени хар-хил вахима ва қорқув босяпти танам соғлом докторларга кўриндим хеч бир тана азойимда оғриқ ташхиси қўйилмади! Ленин хар замонда энди ўлип қолсам керак ёки мана бугун ўлсам керак деган фикр хаёллар мени кийнаб юборди ақлан соғломман хеч хам бундай вазиятга тушмаганман домлаларга бориб дам солдирдим, лекин натижа йўқ илтимос ёрдам беринглар қандай йўл тут тутсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўлимни доим эслаб юриш мақталган хислатлардандир. Фақат қачон? Қачонки бу инсонни охират учун амал қилиб қолишга ундаса, вақтдан унумли фойдаланиб олишга олиб борса. Аммо бу ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб дод-вой солишга олиб бораётган бўлса буни даволаш керак. Шифокорга кўринибсиз, жуда яхши. Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлсангиз энди руҳан ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг. Аллоҳдан ёрдам сўранг. Тинмай дуо қилинг. Фарз ва вожиб ибодат ва амалларни тўла тўкис бажаринг. Суннатларга амал қилинг. Тонги ва тунги зикрларни доим қолдирмай айтиб юринг. Валлоҳу аълам!